Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Россия етакчи: Ўзбекистонда бензин импорти 137 млн литрга ошди

Ўзбекистонга январь-сентябрь ойларида қиймати 104 млн долларлик

Фото: «procrossover.ru»

Ўзбекистонга хориждан бензин импорти ҳажми 137 миллион литрга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга қиймати 104 миллион долларлик 289 миллион литр автомобиль бензини импорт қилинган. Бензин импорти 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 137 миллион литрга ошган.

Ўзбекистон автомобиль бензини импорт қилган асосий давлатлар:

  1. Россия — 140,5 миллион литр;
  2. Туркманистон — 126,8 миллион литр;
  3. Қозоғистон — 16 миллион литр;
  4. Ироқ — 3,6 миллион литр.

Аввалроқ Ўзбекистонда энг кўп цемент импорт қилаётган ҳудудлар маълум бўлганди.