Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Молия

«Микрокредитбанк» ўз мижозларига мурожаат билан чиқди

Банк пластик карталари орқали тўловлар чекланиши мумкин

Фото: «Микрокредитбанк»

«Микрокредитбанк» банк карталари очилган даврдан то ҳозирги муддатгача паспорт алмаштирган мижозларига мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, идентификациядан ўтмаган мижозларнинг маълумотлари қайтадан идентификация қилинмоқда. Шу сабабли, банк мижозлардан мобил телефонларига юборилган банк карталари билан боғлиқ SMS хабарга асосан «Микрокредитбанк»нинг яқин филиалларига шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келиш ёки қўнғироқ қилиб, маълумотларни тасдиқлаб олишни сўраган

Банк матбуот хизмати акс ҳолда пластик карта орқали тўловлар чекланиши мумкинлигини маълум қилган.

Шунингдек, келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралган.

Аввалроқ «Қишлоқ қурилиш банк» делегацияси БАА банки вакиллари билан учрашганди.