Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет иккинчи кун тушди

1 АҚШ долларининг расмий курси 14,66 сўмга камайган

Фото: Reuters

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 14,66 сўмга тушиб, 10 680,40 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 14,66 сўмга тушиб, 10 680,40 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 339,07 сўмга баҳоланиб, 59,71 сўмга пасайган. Шунингдек, 1 рубль 149,08 сўм этиб белгиланиб, 0,17 сўмга кўтарилган.

Инфографика: Марказий банк

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 5 ноябрь, жума кунидан кучга киради.

Аввалроқ Ойбек Турсунов Kapitalbank’нинг 34 фоиз акциясини сотиб олгани хабар қилинганди. Шунингдек, Европа комиссияси Ўзбекистонга 83 миллион евролик грантлар ажратиши ҳақида хабар берилди.