Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда доллар курси пастлади

1 АҚШ долларининг расмий курси 16,94 сўмга камайган

Фото: «kleo.ru»

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 16,94 сўмга тушиб, 10 695,06 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 16,94 сўмга тушиб, 10 695,06 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 398,78 сўмга баҳоланиб, 26,07 сўмга пасайган. Шунингдек, 1 рубль 148,91 сўм этиб белгиланиб, 0,06 сўмга кўтарилган.

Инфографика: Марказий банк

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 4 ноябрь, пайшанба кунидан кучга киради.

Аввалроқ Марказий банк инфляция 5 фоизгача пасайиши кутилаётганини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди.