Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини акциз ёрлиқлари билан маркалаш амалиёти ўзгаради

Ўзгаришлар бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Фото: krassever.ru

«Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини акциз маркалари билан маркировкалаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Huquqiy axborot канали хабар берди.

Маълум қилинишича, карорга мувофиқ қуйидаги ўзгаришлар амалга оширилиши кутилмоқда:

  • 2021 йил 1 декабрдан 2022 йил 1 ноябргача, синов тариқасида, кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари акциз маркалари билан маркаланмайди;
  • 2022 йил 1 сентябргача ёки 2022 йил 1 сентябрдан кейин бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар мазкур фаолият амалга оширилиши зарурати юзага келган кундан бошлаб 7 кун мобайнида маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтади;
  • 2022 йил 1 октябрдан истеъмол ва гуруҳланган қадоқларга рақамли идентификациялаш воситалари туширилади, шунингдек, бошқа турдаги тамаки маҳсулотларини агрегациялаш таъминланади;
  • 2023 йил 1 мартдан бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар маркировкалаш ахборот тизимига киритилади;
  • 2022 йил 1 октябрдан Ўзбекистонда рақамли идентификациялаш воситаларини туширмасдан ҳамда рақамли идентификациялаш воситалари билан маркировкалаш тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига юбормасдан ишлаб чиқариш тақиқланади;
  • 2022 йил 1 октябрдан кейин ишлаб чиқарилганда (олиб кирилганда) уларнинг чакана савдосига фақат маркировкалаш ахборот тизимига маълумотларни киритиш шарти билан рухсат этилади;
  • 2022 йил 1 октябргача ишлаб чиқарилганда (олиб кирилганда) уларнинг чакана савдосига 2023 йил 1 октябргача рухсат этилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда ишлаб чиқарувчилар томонидан сотиладиган газга акциз солиғи солиш бекор қилингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари марказларида Duty Free дўконлари ташкил этилиши хабар қилинди.