Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Squid Game сериалига асосланган криптовалюта чиқарилди

Токен савдоси 20 октябрда бошланган

Кадр: Squid Game

Netflix’нинг машҳурликка эришган Squid Game сериалига асосланган криптовалюта чиқарилди. Унга SQUID номи берилди.

Coinmarketcap маълумотларига кўра, SQUID токенининг нархи кунига 3380 фоизга ошиб, 3,5 долларни ташкил қилган. Криптовалютанинг савдо ҳажми эса 60 фоизга ошиб, 5,8 миллион долларга етган. Бироқ Coinmarketcap хизмати SQUID эгаларини токенни сота олмасликлари ҳақида огоҳлантирган.

Squid Game лойиҳасининг оқ қоғозида ёзилишича, ишлаб чиқувчилар инвесторларга монетни маълум шароитларда сотишни тақиқловчи антидемпинг механизмини тақдим этган.

Оқ қоғозга кўра, токен савдоси 20 октябрда бошланган ва «бир сония» давом этган. Ноябрь ойида лойиҳа доирасида сериалдаги ўйинларга ўхшаш 6 та турдан иборат онлайн турнир бўлиб ўтади.

Аввалроқ Саудия Арабистонида автомобиль ва йўлларсиз «келажак шаҳри»ни қуриш бошлангани ҳақида хабар берилганди.