Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

Telegram мессенжердаги каналларга расмий рекламалар юборишни бошлайди

Павел Дуров «ҳомийлик постлари» фақат йирик каналларда пайдо бўлишини маълум қилди

Фото: Telegram

Telegram’даги каналларда биринчи марта расмий рекламалар пайдо бўлади. Бу ҳақда мессенжер асосчиси Павел Дуров хабар берди.

Маълум қилинишича, аксарият фойдаланувчилар қуйидаги 3 та сабабга кўра бу ўзгаришни деярли сезмайди:

  1. Telegram чатлар рўйхати, шахсий суҳбатлар ёки гуруҳларда реклама хабарларини кўрсатмайди. «Ҳомийлик постлари» фақат 1000 дан ортиқ фойдаланувчига эга йирик каналларга таъсир қилади.
  2. Шахсий маълумотлар рекламаларни кўрсатиш учун ишлатилмайди. Telegram учун фойдаланувчи махфийлиги биринчи ўринда туради. Реклама хабарларининг мазмуни фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларига эмас, балки фақат улар кўрсатиладиган каналлар мавзуларига боғлиқ бўлади.
  3. Расмий реклама хабарлари кўзга ташланмайдиган бўлади. Уларда ташқи ҳаволалар ёки фотосуратларсиз фақат қисқа матнлардан иборат бўлади. Реклама каналдаги барча янги постларни кўргандан кейингина пайдо бўлиши мумкин.

Дуровнинг ёзишича, Telegram тақдим этадиган расмий реклама хабарлари фойдаланувчилар учун анча қулай бўлади. Бундай рекламалардан тушган даромад Telegram’га фойдаланувчиларга бепул ва чексиз хизмат кўрсатишда давом этиш имконини беради.

Аввалроқ Tesla компаниясининг нархи 1 триллион доллардан ошгани ҳақида хабар берилганди.