Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 7ноябр · Шанба
USD 11 987,16 ▲ +13,68 EUR 13 393,25 ▼ −43,39 RUB 146,29 ▼ −0,30 GBP 16 060,40 ▼ −52,31
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

31-октабрь ва 1 ноябрь — шанба ва якшанба кунлари жами 22 та банк томонидан валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари хизмат кўрсатади. Шу билан бирга, 24/7 режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ҳам ишлайди.

Дам олиш кунлари айрим банклар орқали валюта айирбошлаш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

31-октабрь ва 1 ноябрь — шанба ва якшанба кунлари жами 22 та банк томонидан валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари хизмат кўрсатади.

Уларнинг иш тартиби филиалга қараб фарқ қилиши мумкин, шунинг учун маълумотларни тўғридан-тўғри тижорат банкларида аниқлаштириш тавсия этилади.

Рўйхатда қуйидаги банклар мавжуд:

Шу билан бирга, 24/7 режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ҳамда куннинг исталган вақтида банкларнинг мобил иловалари орқали онлайн валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш мумкин.