Тошкент шаҳридаги кўп квартирали турар жой биноларига иссиқлик бериш 9 ноябрдан босқичма-босқич бошланди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, пойтахтдаги кўп квартирали турар жой биноларини иситиш тизимига улаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Агар хонадонда иситиш тизими ишламаётган ёки иссиқлик таъминотида узилишлар кузатилаётган бўлса, фуқаролар ўз туманидаги диспетчерлик хизматига мурожаат қилишлари мумкин.
Туманлар бўйича диспетчерлик хизматлари телефон рақамлари:
- Олмазор тумани: +998 78 129-01-55
- Миробод тумани: +998 71 291-80-96
- Мирзо Улуғбек тумани: +998 71 267-12-26
- Сергели ва Янгиҳаёт туманлари: +998 71 258-09-95
- Учтепа тумани: +998 71 275-05-73
- Чилонзор тумани: +998 71 278-40-12
- Шайхонтоҳур тумани: +998 71 249-45-99
- Юнусобод тумани: +998 55 588-42-43
- Яккасарой тумани: +998 71 254-87-26
- Яшнобод ва Бектемир туманлари: +998 78 129-01-58
- Водник мавзеси: +998 78 129-01-73
Радиаторлар совуқ бўлса, нима қилиш керак?
Агар кўп квартирали уй иссиқлик таъминотига уланган бўлса-ю, хонадондаги радиаторлар совуқлигича қолса ёки бир текис исимаса, уйга хизмат кўрсатувчи бошқарув ташкилотига мурожаат қилиш керак.
Бошқарув ташкилоти мутахассислари бинонинг ички иситиш тизимини текширади ва муаммонинг сабабини аниқлайди.
Шунингдек, иссиқлик таъминоти билан боғлиқ масалалар юзасидан Veolia Energy Tashkent компаниясининг алоқа марказига ҳам мурожаат қилиш мумкин: 1347 ёки +998 71 200-00-56.
Мурожаат вақтида аниқ манзил, хонадон рақами ва юзага келган муаммо ҳақида қисқача маълумот бериш лозим.


