Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 6ноябр · Жума
USD 11 973,48 ▲ +38,11 EUR 13 436,64 ▲ +4,57 RUB 146,59 ▲ +1,01 GBP 16 112,71 ▲ +19,06
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Давлат харидларида 10,2 трлн сўмлик қонунбузарлик аниқланди

Аниқланган қонунбузилишларнинг энг катта қисми давлат корхоналарига тўғри келади. Ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жами 4,8 трлн сўмлик ҳужжатлар юборилган.

2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида давлат харидларида қонунчилик талабларини бузиш билан боғлиқ 18 788 та ҳолат аниқланди. Уларнинг умумий суммаси 10,2 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Ҳисоб палатаси маълум қилди.

Аниқланган қонунбузилишларнинг энг катта қисми давлат корхоналарига тўғри келади. Ушбу ташкилотларда 3 913,6 млрд сўмлик (38,5%) ҳолатлар қайд этилган. Транспорт ва автомобиль йўллари соҳасида 2 958,2 млрд сўмлик (29,1%), маҳаллий давлат ҳокимияти органларида эса 699,7 млрд сўмлик (6,9%) қонунбузилишлар аниқланган.

Транспорт ва автомобиль йўллари соҳасидаги ҳолатларнинг 1 823,2 млрд сўми автомобиль йўллари ҳиссасига тўғри келади.

Шунингдек, энергетика соҳасида 540,9 млрд сўм, таълим ва илм-фанда 384,3 млрд сўм, экология соҳасида 299,9 млрд сўм ҳамда сув хўжалигида 286,4 млрд сўмлик қонунбузилишлар аниқланган.

Шу билан бирга, рўйхатда қуйидаги соҳалар ҳам бор:

  • қурилиш — 285,3 млрд сўм (2,8%);
  • тоғ-кон саноати ва геология — 249,1 млрд сўм (2,5%);
  • суд органлари — 247,6 млрд сўм (2,4%);
  • соғлиқни сақлаш — 191 млрд сўм (1,9%);
  • давлат банклари — 52,6 млрд сўм (0,5%);
  • спорт — 34,1 млрд сўм (0,3%);
  • маданият — 16,4 млрд сўм (0,2%).

Аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жами 4,8 трлн сўмлик ҳужжатлар юборилган. Жумладан, давлат корхоналари бўйича 3 913,6 млрд сўмлик, таълим ва илм-фан соҳаси бўйича 384,3 млрд сўмлик, Навоий вилоятидаги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси бўйича 156,5 млрд сўмлик материаллар тақдим этилган.