Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 31октябр · Шанба
USD 12 023,46 ▼ −42,76 EUR 13 461,47 ▲ +17,29 RUB 149,44 ▼ −0,30 GBP 16 146,30 ▲ +70,48
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Туркий давлатлар ўртасида ID-карта билан сафар қилиш имконияти яратилиши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йилда ТДТга аъзо давлатларга 100 млн нафардан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрганини маълум қилди. У туркий халқларнинг тарихий шаҳарлари, табиати, маданияти ва меҳмондўстлик анъаналарини дунёга биргаликда танитиш учун Туркий туризм альянсини ташкил этиш вақти келганини билдирди.

Шавкат Мирзиёев Анқарада бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида туркий мамлакатлар ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва янги ташаббусларни илгари сурди.

Президентнинг таъкидлашича, 2025 йилда ташкилотга аъзо давлатларга 100 млн нафардан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрган. У туркий халқларнинг тарихий шаҳарлари, табиати, маданияти ва меҳмондўстлик анъаналарини дунёга биргаликда танитиш учун Туркий туризм альянсини ташкил этиш вақти келганини билдирди.

Шунингдек, Мирзиёев фуқароларнинг ўзаро сафарларини енгиллаштиришга қаратилган кўп томонлама битим ишлаб чиқишни таклиф қилди.

«Аҳолимизнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиш учун фуқароларнинг ўзаро сафарлари тўғрисидаги кўп томонлама битим ишлаб чиқишни таклиф этамиз. Унда ID-карталар асосида сафар қилиш имкониятларини кенгайтириш, чегарадан ўтиш ва мезбон давлат ҳудудида бўлиш тартибини соддалаштириш масалаларини акс эттиришимиз лозим», — деди президент.

Октабр ойида Шавкат Мирзиёев Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан учрашувда икки давлат ўртасидаги савдо ва юк ташиш ҳажми ортиб бораётганини таъкидлаб, чегарадан ID-карталар орқали ўтишга рухсат беришни тезлаштириш зарурлигини билдирган эди.