Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 29октябр · Пайшанба
USD 12 004,02 ▲ +85,04 EUR 13 361,67 ▲ +77,97 RUB 148,80 ▲ +0,76 GBP 15 950,94 ▲ +74,86
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Солиқ қарзи бўйича ҳисобланадиган пеня миқдори асосий қарздан ошмаслиги белгиланмоқда

Янги қонун билан тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларига қўйилган чекловлар автоматик бекор қилинади. Шунингдек, Қорақалпоғистон ва 5-тоифа туманларида пасайтирилган солиқ ставкаларини қўллаш кўзда тутилмоқда.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди, дея хабар бермоқда қуйи палата матбуот хизмати.

Ҳужжат билан солиқ қарзи ўз вақтида тўланмаган тақдирда ҳисобланадиган пеня миқдори мазкур қарз суммасидан ошиб кетмаслиги қатъий белгиланмоқда.

Шунингдек, солиқ тўловчи камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талаб этилган тушунтиришни ёки аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этса, банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш чораси солиқ органлари томонидан автоматик равишда бекор қилиниши назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида қатор тармоқлар учун солиқ енгилликлари берилиши ҳам кўзда тутилган. Хусусан, фармацевтика, пиллачилик, тўқимачилик, нодавлат мактабгача таълим, ижтимоий хизмат кўрсатиш йўналишлари ҳамда йирик кўчмас мулк инвестиция лойиҳалари шулар жумласидан. Қолаверса, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, кўкаламзорлаштириш ва хайрия ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам имтиёзлар берилади.

Ҳудудларда бизнесни ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва иқтисодий ривожланиш даражаси бўйича бешинчи тоифага киритилган туманларда фаолият юритувчи тадбиркорлар учун пасайтирилган солиқ ставкалари қўлланади. Шу билан бирга, айланмадан олинадиган солиқдан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ва фойда солиғига ўтаётган кичик бизнес субъектларини рағбатлантириш учун қўшимча енгилликлар жорий этилади.