Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26октябр · Душанба
USD 11 838,92 ▼ −64,23 EUR 13 248,94 ▼ −80,21 RUB 147,05 ▲ +0,30 GBP 15 828,64 ▼ −88,25
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Марказий банк томонидан исломий банк фаолияти учун илк лицензия берилди

Мазкур лицензия “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган исломий молия операцияларини қамраб олади.

Фото: Марказий банк

Марказий банк Бошқарувининг 2026 йил 23-октабрдаги 28/1-сонли қарорига мувофиқ, Openbank акциядорлик жамиятига исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи 1-I-сонли лицензия берилди. Бу — Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун берилган илк лицензия.

Мазкур лицензия Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни 5¹-моддасида назарда тутилган исломий молия операцияларини қамраб олади.

Банк хизматларидан фойдаланишдан аввал банкнинг тегишли лицензияга эга эканини Марказий банкнинг расмий веб-сайти орқали текшириш сўралади.