Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Тошкентда бир сотих ернинг ўртача нархи 292 млн сўмгача пасайди

Июнда кўп қаватли уйлардаги хонадонлар нархи бирламчи бозорда сўмда 6,2 фоиз, долларда 12 фоизга ошди. Иккиламчи бозорда эса нархлар мос равишда 6,3 фоиз ва 12,2 фоизга қимматлашди.

2026 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистонда кўчмас мулк нархлари ўсишда давом этди. Бу ҳақда Марказий банкнинг кўчмас мулк бозори таҳлилида келтирилган. Ўсиш иқтисодий фаоллик ва аҳоли даромадлари ошишига нисбатан мўътадил бўлди.

Июнь ойида бирламчи бозорда кўп қаватли уйлардаги хонадонлар нархи сўмда 6,2% га, долларда эса 12% га ошди. Иккиламчи бозорда ҳам шунга яқин динамика кузатилиб, нархлар мос равишда 6,3% ва 12,2% га қимматлашди.

Марказий банк бирламчи ва иккиламчи бозорлардаги нархларнинг деярли бир хил суръатда ўсиши уй-жойга талаб умумий бозорда барқарор шаклланаётганини кўрсатишини қайд этди.

Нархлар ўсиши Тошкентга қараганда бошқа ҳудудларда юқорироқ бўлди. Бу ҳудудлардаги пастроқ нарх базаси, аҳоли даромадлари, қурилиш ва инвестицион фаоллик кенгайгани билан изоҳланади.

Бундан ташқари, 2026 йилнинг апрель июнь ойларида пойтахтда ер участкаларининг йиллик нархи пасайишда давом этди.

Июнь ойида 100 квадрат метр ернинг ўртача таклиф нархи қарийб 292 млн сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос ойига нисбатан 9% га паст.

Ўша вақтда Тошкентда бир сотих ер нархи 334 млн сўм бўлган. Шу билан бирга, ушбу кўрсаткич жорий йилнинг биринчи чорагидаги 301 млн сўм қийматга нисбатан қарийб 3% га пасайган.

Шунингдек, жорий йилнинг май ойидаги кескин пасайишдан сўнг июнь ойида нархлар ойлик ҳисобда 2,6% га қимматлашди.