Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 17октябр · Шанба
USD 12 055,90 ▲ +44,25 EUR 13 572,53 ▲ +109,87 RUB 144,16 ▲ +0,99 GBP 16 078,95 ▲ +167,12
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Омонат шартномаларида мижоз ҳуқуқларини чекловчи шартларга йўл қўйилмайди

Амалдаги қонунчиликка кўра, омонат туридан қатъи назар, банк омонатчининг талаби билан омонат суммасини ёки унинг бир қисмини қайтариши шарт. Истеъмолчи ҳуқуқларини чеклайдиган ва қонунчиликка зид бўлган шартлар эса ҳақиқий ҳисобланмайди.

Марказий банк тижорат банкларининг омонат маҳсулотлари бўйича шартномаларини ўрганиб, айрим ҳолларда омонатчининг ўз маблағларини қайтариб олиш ҳуқуқини чеклаши мумкин бўлган бандлар мавжудлигини аниқлади.

Хусусан, айрим шартномаларда оммавий тартибсизликлар, митинглар, кўча ҳаракатлари, босқинчилик ҳолатлари ва банкнинг тўловга қобилияцизлиги даврида омонатни муддатидан олдин қайтариш бўйича банк жавобгар эмаслиги кўрсатилган.

Амалдаги қонунчиликка кўра, омонат туридан қатъи назар, банк омонатчининг талаби билан омонат суммасини ёки унинг бир қисмини қайтариши шарт. Истеъмолчи ҳуқуқларини чеклайдиган ва қонунчиликка зид бўлган шартлар эса ҳақиқий ҳисобланмайди.

Шу сабабли Марказий банк банклардан амалдаги омонат шартномаларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиб, ҳуқуқларни чекловчи бундай бандларни зудлик билан бартараф этишни талаб қилди.