Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 24октябр · Шанба
USD 11 838,92 ▼ −64,23 EUR 13 248,94 ▼ −80,21 RUB 147,05 ▲ +0,30 GBP 15 828,64 ▼ −88,25
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Меҳнат соҳасида камситишга қарши талаблар кучайтирилади

Сенат «Халқаро меҳнат стандартлари миллий қонунчиликка имплементация қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Унга кўра, Меҳнат кодексида меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш сифатида баҳоланадиган белгилар кенгайтирилади.

Сенат «Халқаро меҳнат стандартлари миллий қонунчиликка имплементация қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади.

Унга кўра, Меҳнат кодексида меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш сифатида баҳоланадиган белгилар кенгайтирилади.

Хусусан, тери ранги ва сиёсий қарашлар ҳам камситиш сифатида баҳоланадиган белгилар қаторига киритилади. Шунингдек, меҳнат ва машғулотлар соҳасида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмаслиги қонунда белгиланади.

Қайд этилишича, ўзгартиришлар меҳнат соҳасида фуқаролар учун тенг имкониятлар яратиш, камситишларнинг олдини олиш ҳамда меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини мустаҳкамлашга қаратилган.