Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 23октябр · Жума
USD 11 903,15 ▼ −62,36 EUR 13 329,15 ▼ −108,12 RUB 146,75 ▲ +0,79 GBP 15 916,89 ▼ −112,11
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Йўловчи божхона декларациясини my.gov.uz орқали топшириш мумкин

Фуқаролар Ўзбекистонга шахсий эҳтиёжлари учун олиб кираётган мобил қурилмалар, заргарлик буюмлари, валюта ва бошқа товарларни чегарадан ўтишдан олдин онлайн декларация қилиши мумкин.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида йўловчи божхона декларациясини топшириш хизмати ишга туширилди.

Фуқаролар Ўзбекистонга шахсий эҳтиёжлари учун олиб кираётган мобил қурилмалар, заргарлик буюмлари, валюта ва бошқа товарларни чегарадан ўтишдан олдин онлайн декларация қилиши мумкин.

Хизмат бепул бўлиб, уни my.gov.uz портали ёки MyGov иловаси орқали олиш мумкин. Телефон орқали тўлдирилган электрон декларацияни чегарани кесиб ўтишда божхона ходимига кўрсатиш талаб этилади.

Ҳаво транспортида 1 000 долларгача, темир йўл ва дарё транспортида 500 долларгача, автомобил ёки пиёда ўтишда 300 долларгача бўлган товарларни божсиз олиб кириш мумкин.

Белгиланган меъёрлардан ошган қисмига амалдаги тартибда божхона тўлови ундирилади.