Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 25октябр · Якшанба
USD 11 838,92 ▼ −64,23 EUR 13 248,94 ▼ −80,21 RUB 147,05 ▲ +0,30 GBP 15 828,64 ▼ −88,25
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ярим йилда тадбиркорлар сонига нисбатан энг кўп текширув Наманганда қайд этилди

Наманган шаҳрида 5 565 нафар тадбиркор фаолият юритади. Ҳисобот даврида бу ҳудудда 2 703 та текширув ўтказилган. Текширувлар сонининг тадбиркорлар сонига нисбати 48,57 фоизни ташкил қилган. Кейинги ўринларда Ширин шаҳри ва Янгиер шаҳри турибди. Ширинда 384 нафар тадбиркорга 160 та, Янгиерда эса 1 368 нафар тадбиркорга 570 та текширув тўғри келган. Ҳар икки ҳудудда нисбат 41,67 фоизни ташкил этган.

2026 йил январь–август ойларида тадбиркорлар сонига нисбатан энг кўп текширув Наманган шаҳрида қайд этилди. Энг паст кўрсаткич эса Янги Наманган туманига тўғри келди. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман матбуот хизмати маълум қилди.

Наманган шаҳрида 5 565 нафар тадбиркор фаолият юритади. Ҳисобот даврида бу ҳудудда 2 703 та текширув ўтказилган. Текширувлар сонининг тадбиркорлар сонига нисбати 48,57 фоизни ташкил қилган.

Кейинги ўринларда Ширин шаҳри ва Янгиер шаҳри турибди. Ширинда 384 нафар тадбиркорга 160 та, Янгиерда эса 1 368 нафар тадбиркорга 570 та текширув тўғри келган. Ҳар икки ҳудудда нисбат 41,67 фоизни ташкил этган.

Шунингдек, Тахиатош туманида 920 нафар тадбиркорга 380 та текширув ўтказилиб, кўрсаткич 41,3 фоиз бўлган. Тахтакўпир туманида эса 667 нафар тадбиркорга 274 та текширув тўғри келган — 41,08 фоиз.

Тадбиркорлар сонига нисбатан энг кам текширув ўтказилган ҳудуд Янги Наманган тумани бўлди. Бу ерда 2 872 нафар тадбиркор фаолият юритаётган бўлса, январ–август ойларида 35 та текширув ўтказилган. Нисбат 1,22 фоизни ташкил қилган.

Давлатобод туманида 3 150 нафар тадбиркорга 82 та текширув тўғри келган — 2,6 фоиз. Ғозғон шаҳрида эса 519 нафар тадбиркорга 29 та текширув ўтказилган ва нисбат 5,59 фоизни ташкил этган.

Нишон туманида 5 246 нафар тадбиркорга 364 та, Миришкор туманида 4 710 нафар тадбиркорга 344 та текширув тўғри келган. Мос равишда кўрсаткичлар 6,94 ва 7,3 фоизни ташкил қилган.