Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Фуқаролар номига очилган барча банк карталарини кўриш имконияти яратилди

Эндиликда фуқаролар ўз номига расмийлаштирилган фаол банк карталарини my.gov.uz порталида кўриши мумкин. Бунинг учун порталги кириб, “Банк карталари” бўлимини танлаш керак. Ҳозирча хизмат синов режимида ишламоқда. Унда фақат Ўзбекистонда фаолият юритувчи тижорат банклари карталари акс этади.

Эндиликда фуқаролар ўз номига расмийлаштирилган фаол банк карталарини my.gov.uz порталида кўриши мумкин. Бунинг учун порталги кириб, “Банк карталари” бўлимини танлаш керак.

Бўлимда жисмоний пластик карталардан ташқари, турли банкларнинг мобил иловалари орқали масофадан очилган виртуал карталар ҳақидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади. Бу бир нечта банк хизматидан фойдаланадиган фуқарога ўз номидаги фаол карталарни бир жойда текшириш имконини беради.

Ҳозирча хизмат синов режимида ишламоқда. Унда фақат Ўзбекистонда фаолият юритувчи тижорат банклари карталари акс этади.

Портал орқали карталарни текшириш имконияти 2026 йилги давлат дастурида белгиланган эди. Июлда қабул қилинган президент қарорида эса фуқароларга ўз номидаги банк карталари ҳақида маълумот олиш, шунингдек, картани блоклаш ёки ёпиш учун уни чиқарган банкка ариза юбориш имкониятини яратиш назарда тутилган. Ҳозирги хабарда ариза юбориш функцияси ҳам ишга тушгани айтилмаган.