Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Пахтани биржада сотган фермерга ҳам, уни сотиб олган кластерга ҳам субсидия берилади

Шунингдек, камида 1 минг нафар ишчиси бўлган корхоналарнинг ходимларни ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда иш жойига олиб келиш ва олиб кетишдаги транспорт харажатларининг 50 фоизи компенсация қилинади. Бундай корхоналарда камида беш йил ишлаган ходимларга фарзандларининг контракт тўлови қоплаб берилади.

Ташқи бозорда пахтага талаб пасайиб, экспортда логистика харажатлари ошиб бораётган шароитда фермерлар, кластерлар ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли даромадларини ошириш масалалари бўйича ўтказилаётган йиғилишда маълум қилди.

Пахтани биржада сотган фермерга ҳам, уни сотиб олган кластерга ҳам ҳар тонна учун 500 минг сўмдан субсидия берилади. Ўз ерида пахта етиштирган кластерлар эса гектарига 1,5 миллион сўмдан субсидия олади.

Мутасаддиларга тайёр маҳсулот экспортчиларининг хорижий валютадаги кредитлари бўйича фоизларнинг 5 фоиздан, миллий валютадагисининг 14 фоиздан ошган қисмини уч йил давомида компенсация қилиш бўйича ҳисоб-китобларни киритиш топширилди.

Шунингдек, маркетплейслар орқали сотилган маҳсулот қийматининг 3 фоизини қайтариш масаласи бўйича таклифлар тайёрланади. Кўп иш ўрни яратаётган саноат корхоналари учун янги рағбатлантириш чоралари белгиланди.

Камида 1 минг нафар ишчиси бўлган корхоналарнинг ходимларни ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда иш жойига олиб келиш ва олиб кетишдаги транспорт харажатларининг 50 фоизи компенсация қилинади. Бундай корхоналарда камида беш йил ишлаган ходимларга фарзандларининг контракт тўлови қоплаб берилади.

Иш ўринлари сони 1 мингга яқинлашаётган корхоналар учун ҳам алоҳида грантлар ажратилади. Айни йўналишда Андижоннинг ўзига 20 миллион доллар берилади.

Мутасаддиларга бир ойда кўп иш ўрни яратадиган корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.