Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Авто

Ўзбекистонда августда автомобиль савдоси 79 мингтадан ошди

Бир ой давомида автотранспорт воситалари савдоси республикадаги 14 та ҳудуддан 9 тасида ўсди. Энг юқори ўсиш Бухоро, Тошкент ва Хоразм вилоятларида қайд этилди.

Август ойи якунларига кўра, барча турдаги автотранспорт воситалари савдоси 79 мингтадан ошди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълум қилди.

Енгил автомобиллар бозорида август ойида енгил автомобиллар савдоси 62,5 мингтани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 2,2% га ошди.

Бир ой давомида автотранспорт воситалари савдоси республикадаги 14 та ҳудуддан 9 тасида ўсди. Энг юқори ўсиш Бухоро (19,1%), Тошкент (11,9%) ва Хоразм вилоятларида (10,8%) қайд этилди. Ўтган ойга нисбатан фаолликнинг энг катта пасайиши Тошкент шаҳрида (-10,1%), Андижон (-2,7%) ва Фарғона вилоятларида (-2,1%) кузатилди.

Бирламчи енгил автомобиллар бозорида бир ой давомида янги енгил автомобиллар савдоси 20,5% га ўсиб, 30,6 мингтага етди.

Ўсишга асосий ҳиссани маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобиллар қўшди, уларнинг савдоси қарийб 25% га ошиб, 25,3 мингтани ташкил этди. Хорижда ишлаб чиқарилган янги автомобиллар савдоси 5,3 мингтани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 7% га ошди.

Иккиламчи енгил автомобиллар бозорида эса бир ой давомида фойдаланилган енгил автомобиллар савдоси 10,8% га камайиб, қарийб 32 мингтани ташкил этди.

Август ойида бирламчи ва иккиламчи бозорларда электромобиллар савдоси 9,2 мингтани ташкил этиб, ўтган ой даражасида сақланиб қолди. Энг кўп электромобиль Тошкент шаҳрида (6,3 мингта), Фарғона (662 та) ва Тошкент вилоятларида (455 та) сотилди.

Электромобиллар савдоси Тошкент шаҳрида юқори даражада жамланган бўлиб, пойтахт ҳиссаси бозор умумий ҳажмининг 68,5% ини ташкил этди.

Шу билан бирга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан электромобиллар савдоси 44,5% га ўсди.