Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Банк картаси нима сабабдан блокланганини аниқлаш имконини берувчи тизим жорий этилди

Янги тизим банк картаси блокланган тақдирда унинг қайси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан, қачон ва қандай сабабга кўра блокланганига оид маълумотларни тезкор аниқлаш имконини беради. Банк InfoCards тизими орқали тегишли маълумотларни аниқлаб, картанинг блокланиши юзасидан тушунтириш беради.

Марказий банк, тижорат банклари, тўлов ташкилотлари ва тўлов тизими операторлари ўртасида InfoCards ахборот алмашинуви тизими жорий этилди.

Янги тизим банк картаси блокланган тақдирда унинг қайси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан, қачон ва қандай сабабга кўра блокланганига оид маълумотларни тезкор аниқлаш имконини беради.

Эндиликда бунинг учун фуқаронинг қўшимча равишда Марказий банкка мурожаат қилиши талаб этилмайди. Карта эгаси ўзига хизмат кўрсатувчи тижорат банкига мурожаат қилиши кифоя. Банк InfoCards тизими орқали тегишли маълумотларни аниқлаб, картанинг блокланиши юзасидан тушунтириш беради.

“Мазкур тизим фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш жараёнини соддалаштириш, ортиқча оворагарчиликни камайтириш ҳамда банк хизматларидан фойдаланишда тезкорлик ва шаффофликни оширишга хизмат қилади”, дейилади хабарда.