Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 24август · Душанба
USD 11 853,55 ▲ +6,39 EUR 13 869,84 ▲ +26,43 RUB 141,86 ▲ +0,42 GBP 16 189,58 ▲ +39,53
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Уч ойда сотилмаган давлат мулкининг бошланғич нархи босқичма-босқич 10 фоизгача камайтирилади

Аукцион муддати ҳам икки баробар қисқартирилади. Аукционда ер сотиб олган тадбиркор қурилишни бошлаш учун 6 ойдан 1 йилгача ҳужжат йиғиб юришига барҳам берилади. Энди ҳокимлар ерни қурилиш рухсати, архитектура-режалаштириш топшириғи ва лойиҳаси билан “тайёр пакет” шаклида савдога чиқаради.

Президент тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда кичик тадбиркорлар учун энг катта масалалардан бири – гаров таъминоти эканини қайд этди. Шу боис, бизнеснинг ҳақиқий қийматини баҳолаб кредит бериш имконини яратадиган “контр-кафолат” тизими жорий этилади.

10 миллиард сўмгача кредитда гаровнинг 30 фоизини давлат, 30 фоизини Бизнесни кафолатлаш компанияси, 15 фоизини банклар ўз зиммасига олади. Тадбиркорнинг ўзига 25 фоиз гаров топиш кифоя қилади.

“Виртуал солиқ маслаҳатчиси” орқали тадбиркорга харажат ва хатоларни камайтиришга ёрдам берадиган сунъий интеллект портали ишга туширилди. Келаси йилдан бундай “сунъий интеллект ёрдамчилари” қурилиш, меҳнат муносабатлари, ташқи савдо ва давлат хизматларида ҳам жорий этилади.

Давлат раҳбари минглаб гектар бўш ер ва самарасиз фойдаланилаётган давлат активлари фақат лойиҳага айланиб, иш ўрни ва экспортга хизмат қилганда ҳақиқий қиймат яратишини таъкидлади. Давлат активини сотиб олишда аванс 30 фоиздан 15 фоизга туширилади, олти ойда тўлиқ тўлов қилганларга 25 фоиз чегирма берилади. Сумманинг ярмини тўлаган тадбиркор қолганини 7 йилда фоизсиз бўлиб тўлаши мумкин бўлади.

Уч ойда сотилмаган давлат мулкининг бошланғич нархи босқичма-босқич 10 фоизгача камайтирилади. Аукцион муддати ҳам икки баробар қисқартирилади. Аукционда ер сотиб олган тадбиркор қурилишни бошлаш учун 6 ойдан 1 йилгача ҳужжат йиғиб юришига барҳам берилади. Энди ҳокимлар ерни қурилиш рухсати, архитектура-режалаштириш топшириғи ва лойиҳаси билан “тайёр пакет” шаклида савдога чиқаради.

Бундай ерни олган тадбиркор қурилишни дарҳол бошлаши мумкин бўлади. Инфратузилма йиғими бўйича аванс ҳам 20 фоиздан 5 фоизга туширилади.

Банклар балансидаги 9 триллион сўмлик 2,5 мингта мулкни чегирмали нархда, бошланғич тўловсиз ва фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан сотишга рухсат берилади. Уни сотиб олган тадбиркор бир йил ер ва мулк солиғини тўламайди.

Биринчи навбатда маҳаллийлаштириладиган 50 та маҳсулот рўйхати шакллантирилди. Уларни ўзлаштириш учун Навоий, Жиззах, Наманган, Ургут ва Ҳазорасп махсус иқтисодий зоналарининг бир қисмида “Бонд саноат зоналари” ташкил этилади. Бу зоналарга хомашё ва бутловчи қисмларни олиб киришда барча солиқ ва божхона тўловларидан озод қилинади. Маҳаллийлаштириш даражаси 30-40 фоиздан ошса, маҳсулотни ички бозорга чиқаришда ҳам имтиёзли шартлар қўлланади.

“Бонд саноат зоналари”да замонавий Р&амп;Д марказлари, лаборатория, муҳандислик ва технологик хизматлар ягона занжирда ишлайди. Тадбиркорларга инфратузилмали тайёр бинолар тақдим этиш учун 50 миллион доллар ажратилади.