Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Авто

Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони 4,9 млндан ошди

Бир йил давомида уларнинг сони 344,6 мингтага кўпайди.

Ўзбекистонда аҳолига тегишли автотранспорт воситалари сони 4,9 млндан ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4,90 млн автотранспорт воситалари рўйхатга олинган.

Уларнинг асосий қисмини енгил автомобиллар (жамига нисбатан улуши 92,8%) ташкил этади. 2025 йилнинг мос даврига нисбатан автомобиллар сони 344,6 мингтага ошган.

Жисмоний шахслар эгалигидаги автомобилларнинг асосий қисмини 4,5 млн дона билан енгил автомобиллар ташкил этади.

Шунингдек, фуқаролар тасарруфида 330,3 мингта юк автомобили, 7,5 мингта микроавтобус, 7,2 мингта махсус транспорт воситаси ҳамда 5,8 мингта автобус мавжуд.