Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 11ноябр · Чоршанба
USD 11 974,02 ▼ −20,08 EUR 13 432,46 ▲ +12,26 RUB 144,58 ▼ −1,21 GBP 16 076,32 ▼ −11,37
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар 2 млрд сўмгача рағбатлантирилади

Ғолиблар ташаббусли буджет доирасида кетма-кет 2 маротаба ғолиб деб топилса, навбатдаги 2 та мавсум доирасида уларга лойиҳа киритиш имкониятини чеклаш қоидаси қўлланмайди.

Фото: «bryansk.bezformata.com»

«Солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш ва фаол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорига кўра, энг яхши солиқ тўловчиларни рағбатлантириш мақсадида 2026 йилдан «Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла» номинацияси жорий этилади.

Бунда ғолибларни аниқлаш бўйича мезонлар қуйидагилар:

  • ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес сони;
  • ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес томонидан тўланган солиқлар миқдори;
  • ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШОДС) тўловчилар сони;
  • ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони ва улар томонидан тўланган солиқлар миқдори;
  • маҳалла фуқаролари томонидан мол-мулк ва ер солиқларининг тўланганлик даражаси.

Ғолиблар ташаббусли буджет доирасида кетма-кет 2 маротаба ғолиб деб топилса, навбатдаги 2 та мавсум доирасида уларга лойиҳа киритиш имкониятини чеклаш қоидаси қўлланмайди.

Лойиҳаларни шериклик асосида молиялаштиришда ушбу маҳаллалар аҳолиси томонидан лойиҳа қийматининг 25%и молиялаштирилса, лойиҳа ғолиб деб топилади ҳамда қолган 75%и давлат бюджетидан молиялаштирилади.

Белгиланган мезонлар асосида ҳар йили биринчи 100 таликка кирган энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларнинг ҳар бирига буджетдан маблағ ажратилади. Бунда 2 млрд сўм маблағ тегишлича Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасига йўналтирилади ҳамда фақат ушбу маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун фойдаланилади.