Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 15октябр · Пайшанба
USD 11 963,16 ▲ +49,81 EUR 13 390,36 ▲ +61,70 RUB 142,33 ▼ −0,06 GBP 15 870,33 ▲ +91,10
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда кўчмас мулк ва автотранспорт учун ижара тўлови энг кам ставкалари оширилиши мумкин

Бунда мол-мулкни ижарага берувчи шахслар учун солиқ солиш мақсадида қўлланадиган ижара тўловининг минимал ставкаларини 7 фоизга индексация қилиш режалаштирилган.

Ўзбекистонда келаси йил учун мўлжалланган давлат бюджети лойиҳасига кўра, 2026 йил 1 январдан кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини ошириш таклиф этилмоқда.

Бунда мол-мулкни ижарага берувчи шахслар учун солиқ солиш мақсадида қўлланадиган ижара тўловининг минимал ставкаларини 7 фоизга индексация қилиш режалаштирилган.

Турар жойни ижарага бериш бўйича энг кам ставка қуйидагича белгиланиши кутилмоқда (1 квадрат метр учун ойига):

  • Тошкент шаҳрида — 30 минг сўм (ҳозир 28 минг сўм);
  • Нукус шаҳри ва вилоят марказларида — 14 500 сўм (ҳозир 13,5 минг сўм);
  • бошқа аҳоли пунктларида — 5 900 сўм (ҳозир 5,5 минг сўм).

Нотурар жойни ижарага бериш бўйича энг кам ставка қуйидагича белгиланиши мумкин (1 квадрат метр учун ойига):

  • Тошкент шаҳрида — 48 минг сўм (ҳозир 45 минг сўм);
  • Нукус шаҳри ва вилоят марказларида — 28 400 сўм (ҳозир 26,5 минг сўм);
  • бошқа аҳоли пунктларида — 11 800 сўм (ҳозир 11 минг сўм).

Енгил автомобилни ижарага беришнинг энг кам ставкаси ойига 918 мингсўм (ҳозир 858 минг сўм), микроавтобус, автобус ва юк автомобили учун 1 млн 824 минг сўм (1 млн 705 минг сўм эди) этиб белгилаш таклиф этилган.

Ҳужжат лойиҳасида қайд этилишича, ушбу ставкалар жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солиш мақсадида қўлланади ҳамда кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаларига (бундан яқин қариндошлар ўртасидаги тузилган шартномалар мустасно) нисбатан татбиқ этилади.