Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Эски уйни ўрнига янги уй берилса яхшимасми?

Бугунги кунда шаҳарларимизда минглаб кўп қаватли уйлар мавжуд. Улардан кўпчилиги мустақилликкача қурилган ва техник жиҳатдан эскирган. Ҳар йили юз минглаб янги турар жойлар қурилаётганига қарамай, эҳтиёж ҳалиям юқори. Мана шундай шароитда “Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қонун нима учун муҳим?

– Эскирган ва авария ҳолатига келган уйларни бузиб, уларнинг ўрнида замонавий, энергия самарадор, хавфсиз уйлар қуриш мумкин бўлади.
– Бу жараён ҳеч бир фуқаро розилигисиз амалга оширилмайди.

Барча ҳуқуқ эгалари билан нотариал келишув битими шарт қилинади. Бир дона одам рози бўлмасаям реновация бошланмайди.

– Мулк ҳуқуқи дахлсиз – компенсация бериш шарт ва у фақатгина тенг ёки яхшироқ вариантда бўлади.
– Янги уйлар яшашга тайёр ҳолда, биринчи навбатда пастки қаватлардан тақдим этилади.
– Лойиҳа давомида экологияга зарар етказмаслик, камида 25% яшил ҳудуд сақланиши шарт қилиб қўйилади.

Барча реновация ишлари “Шаҳарсозлик реновацияси” электрон платформасида онлайн кузатувда бўлади. Ҳаммаси очиқ ва шаффоф. Бу нафақат шаҳарларни янгилаш, балки фуқароларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш, давлат ва жамоатчилик ўртасида ишончли кўприк қуриш дегани.