Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Бугундан ипотека кредити учун субсидияга ариза топшириш бошланди

Субсидия ажратишда ижтимоий мезон ишлаб чиқилган. Бунда аризачилар бир нечта мезонлар бўйича балл тўплаши мумкин.

Ариза топширишнинг иккита йўли бор:

1. Давлат хизматлари маркази орқали

  • Давлат хизматлари маркази шахсан борилади;
  • Паспорт ёки ID карта билан мурожаат қилиб, оператор ёрдамида анкета тўлдирилади;
  • Ариза расмий рўйхатга олинади ва кўриб чиқиш жараёни бошланади.

2. ЯИДХП орқали онлайн тарзда

  • my.gov.uz  сайтига кириб, шахсий саҳифангизга киринг ёки рўйхатдан ўтинг;
  • “Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш” хизматини танланг;
  • Ариза тўлдиринг;
  • Аризангиз қабул қилингани ҳақида хабар оласиз ва кўриб чиқиш бошланади.

Аризалар 3 иш кунида кўриб чиқилади.

Субсидия ажратишда ижтимоий мезон ишлаб чиқилган. Бунда аризачилар бир нечта мезонлар бўйича балл тўплаши мумкин.

Ойлик маошга қараб ҳудудларда (Қорақалпоғистон ва вилоятлар) қуйидагича балл берилади:

  • МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 7 баробаригача ёки 3 118 500 сўмдан 8 085 000 сўмгача — 10 балл;
  • МҲТEКМнинг 7 баробаридан кўп ва 8 баробаригача ёки 8 085 000 сўмдан 9 240 000 сўмгача — 5 балл.

Тошкент шаҳрида эса қуйидагича:

  • МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 8 баробаригача ёки 3 118 500 сўмдан 9 240 000 сўмгача — 10 балл;
  • МҲТEКМнинг 8 баробаридан кўп ва 9,2 баробаригача ёки 9 240 000 сўмдан 10 626 000 сўмгача — 5 балл.

Бутун мамлакатда ариза берувчи ёки унинг оиласига тегишли мулк ёки турар-жой бўлмаслиги — 20 балл.

«Лабор-мигратион» дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти — 10 балл.

Олис ёки чекка ҳудудларда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи мутахассислар, тиббиёт ходимлари — 5 балл.

30 ёшгача бўлган ёшлар — 5 балл.

Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёллар (ажрашган, бева ёки ёлғиз оналар) — 5 балл.

“Тиббий ижтимоий экспертиза” тизимидан рўйхатдан ўтганлар — 5 балл.