Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

payme махфийлик сиёсатини янгилади

Янгиланган сиёсатда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари аниқ баён этилган.

payme тўлов хизмати «Шахсий маълумотларнинг махфийлик сиёсати»га ўзгартиришлар киритди. 2025 йил 15 июндан бошлаб ушбу ҳужжатнинг янгиланган шакли кучга киради.

Янгиланган сиёсатда қандай шахсий маълумотлар йиғилиши, улар қай тарзда фойдаланилиши ва кимларга тақдим этилиши мумкинлиги батафсил баён қилинган. Бу амалдаги қонунчиликка риоя қилиш, шартномавий мажбуриятларни бажариш ва хизмат сифатини доимий равишда яхшилаб бориш учун зарур.

Шунингдек, янгиланган сиёсатда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари, тўлов хизмати қандай маълумотларни қайта ишлаши, уларнинг қўлланилиш мақсади ва усули аниқ баён этилган.

Янгиланган сиёсатнинг тўлиқ матни билан payme расмий веб-сайтида танишиш мумкин.