Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

1 фоизлик ижтимоий солиқ ставкасининг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январгача узайтирилди

«Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Фото: «bryansk.bezformata.com»

«Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025 йилда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • хизматлар ҳажмини 15 фоизга ошириш;
  • соҳада 3 миллион кишини даромадли меҳнат билан таъминлаш;
  • 52,2 мингта хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш.

Президентнинг 2022 йил 27 январдаги ПҚ–104-сон қарорида назарда тутилган хизматлар кўрсатувчи тадбиркорларга 1 фоизлик ижтимоий солиқ ставкасининг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январгача узайтирилди.

2025 йилда қуйидаги миқдорида кредит маблағлари йўналтирилади:

  • хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 67,4 триллион сўм;
  • хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун девелоперлар орқали тадбиркорлик субъектларига нотурар жойларни лизингга беришга 4,5 триллион сўм.

Ҳудудларда 2025 йилда қуйидаги 652 та драйвер лойиҳаларни инфратузилма билан таъминлаш учун 1 триллион сўм йўналтирилади:

  • 72 та соҳил бўйи дам олиш масканлари;
  • 62 та замонавий қиёфадаги истироҳат боғлари;
  • 154 та туну кун фаолият юритадиган туризм ва гастрономик йўналишларга ихтисослашган савдо ва кўнгилочар кўчалар;
  • 364 та йўл бўйи ва бошқа сервис объектлари.

Шунингдек, қарорга кўра, 2025 йил 1 июлдан қуйидаги давлат хизматлари ва функциялари хусусий секторга ўтказилади: