Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Тошкент супермаркетларида қайси турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошгани маълум қилинди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Makroиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2025 йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Мониторинг натижалари 6 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганиини кўрсатган.

Шундай қилиб, картошканинг минимал нархи 26,1 фоиз, қизил сабзиники 11,3 фоиз, лавлагиники 8,2 фоиз, тухумники 7,8 фоиз, сутники 0,9 фоиз, шакарники 0,4 фоиз пасайган. Ўтган ойда картошка нархи ошганидан кейин Покистондан картошка импорт қилинган ва бу унинг нархи пасайишига олиб келган.

8 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ошган. Айниқса, оқбош карам нархида энг катта ўсиш қайд этилган. Бу мавсумий омил билан боғлиқ.

Бодринг нархи ҳам сезиларли даражада ошган, аммо ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 30,0 фоиз арзон.

7 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган. Булар — буғдой уни, гуруч, гречка, макарон, олма, банан, товуқ гўшти (филе).

Таҳлил 2025 йилнинг 9 январь ва 6 февраль кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида амалга оширилган.