Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 11ноябр · Чоршанба
USD 11 974,02 ▼ −20,08 EUR 13 432,46 ▲ +12,26 RUB 144,58 ▼ −1,21 GBP 16 076,32 ▼ −11,37
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари тўлаган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади

Шунингдек, наслчилик корхоналари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлаш шаклидаги солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январгача узайтирилади.

Фото: Agronet

«Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президента қари қабул қилинди .

Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2025 йилда гўшт ва сут ишлаб чиқариш ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари;
  • 2025 йилда парранда гўшти ва парранда тухуми етиштириш ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари;
  • 2025 йилда ҳудудларда паррандачилик кооперацияси тизими асосида аҳоли бандлигини таъминлаш кўрсаткичлари;
  • 2025 йилда парранда маҳсулотларини экспорт қилишнинг прогноз кўрсаткичлари.

2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январгача чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари томонидан Давлат бюджетига тўланган ҚҚСнинг 50 фоизини ҳар ойнинг 25 санасигача қайтариш тартиби жорий этилади.

Паррандачиликнинг гўшт ва тухум йўналишида кооперация тизими асосида 1 миллион аҳолини иш билан таъминлаш бўйича “Парранда боқиш – даромад топиш” лойиҳаси амалга оширилади.

Наслчилик корхоналари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлаш шаклидаги солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январгача узайтирилади.