Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Автомобиллар учун экостикерлар жорий қилиш ҳақидаги қарор 2025-йилга қолдирилди

2024-йилнинг 1-июнидан бошлаб Ўзбекистонда автомобиллар учун экологик стикерлар жорий қилиниши белгилаб қўйилган эди. Ҳукумат қарорига киритилган ўзгаришга кўра, транспорт воситаларига экостикерларни бериш жараёни 2025-йилнинг 1-мартига қолдирилди.

Ҳукуматнинг 2024-йил 29-мартдаги “Атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” қарори билан 2024-йилнинг 1-июнидан бошлаб барча тоифадаги автомототранспорт воситаларига экологик стикерларни босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган эди. Вазирлар Маҳкамасининг 3-июлдаги қарори билан экостикерларни жорий этиш муддатига ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, экостикерларни бериш жараёни аввал белгиланганидек 2024-йил 1-июндан эмас, 2025-йил 1-мартдан бошлаб амалга ошириладиган бўлди. Шунингдек, 2025-йил 1-январга қадар экологик зоналар ҳақидаги умумлашган маълумотлардан иборат Ўзбекистоннинг атмосфера ҳавоси бўйича динамик электрон экологик харитаси ишлаб чиқилади.

Экологик зоналар ҳудудида ва уларга кириш жойларида аҳолини қулай тарзда хабардор қилувчи белгилар ўрнатилади. Электрон платформа орқали маълумотлар эълон қилиб борилади.