UzAuto Motors компанияси бугун, 5-июл куни соат 10:00 дан бошлаб “Cobalt” автомобили учун шартнома беришни бошлади. 4 соат давом этган савдоларда 14 минг 250 дона автомобил учун шартнома тузилди. Ундан 14 минг 209 таси жисмоний шахслар, 41 таси эса юридик шахслар ҳиссасига тўғри келади.
Контрактация жараёнида Савдо.узавтосаноат.уз сайтига 5 мингга яқин киберҳужумлар амалга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, “Cobalt” учун аввалги контрактация 2024-йилнинг 21-июнида очилган бўлиб, унда 25 мингта автомобил учун шартномалар берилганди. Тўлови 7 каландар куни ичида амалга оширилмаган ва бекор қилинган шартномалар бугун, 5-июл куни қайта савдога қўйилди. Бунда олдинги контрактацияда тузилган шартномаларнинг 57 фоизи қайта сотилгани ойдинлашади.


