Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 11ноябр · Чоршанба
USD 11 974,02 ▼ −20,08 EUR 13 432,46 ▲ +12,26 RUB 144,58 ▼ −1,21 GBP 16 076,32 ▼ −11,37
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Тошкент ер ости метро бекатларида мижозларига хизмат кўрсатувчи алоқа операторлари сони биттага кўпайди

Beeline алоқа оператори хизматларидан фойдаланувчи аҳоли эндиликда ер ости бекатларида бемалол мобил қурилмаларидан фойдаланишлари мумкин

«Тошкент метрополитени» томонидан йўловчиларига кўрсатилаётган хизматларни янада яхшилаш мақсадида ер ости бекатларида яна бир қулайлик яратилди, дея хабар берди давлат унитар корхонаси матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Beeline алоқа оператори хизматларидан фойдаланувчи аҳоли эндиликда ер ости бекатларида бемалол мобил қурилмаларидан фойдаланишлари мумкин.

Маълумот учун, ҳозирга қадар барча ер ости бекатларида Ucell, Humans ҳамда Uztelecom алоқа операторлари ҳам ўз мижозларига хизмат кўрсатиб келмоқда.