Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Қайси банклар электромобиллар учун автокредитлар ажратмоқда? — рўйхат

Бир нечта банклар ҳозирги кунда автомобиллар билан бир қаторда электромобиллар учун ҳам автокредит ажратилишини йўлга қўйди

Бир нечта банклар ҳозирги кунда автомобиллар билан бир қаторда электромобиллар учун ҳам автокредит ажратилишини йўлга қўйди.

Depozit.uz’нинг маълум қилишича, улар қаторида «Қишлоқ қурилиш банк», «Трастбанк», «Давр банк» ва Saderat bank тижорат банклари мавжуд.

Қуйида ушбу банкларнинг электромобиль сотиб олиш учун ажратиладиган автокредитлари шартлари билан танишиш мумкин:

«Қишлоқ қурилиш банк»

  • фоиз ставкаси — йиллик 24 фоиз;
  • бошланғич тўлов — 30 фоиз;
  • кредит муддати — 4 йил.

«Трастбанк»

Бошланғич тўлов ва фоиз ставкаси:

  • бошланғич тўлов 25 фоиз — йиллик 24 фоиз;
  • бошланғич тўлов 40 фоиз — йиллик 23 фоиз;
  • бошланғич тўлов 50 фоиз — йиллик 22 фоиз;
  • кредит муддати — 4 йил.

«Давр банк»

  • фоиз ставкаси — йиллик 27,99 фоиз;
  • бошланғич тўлов — 20 фоиз;
  • кредит муддати — 5 йил.

Saderat bank

Бошланғич тўлов ва фоиз ставкаси:

  • бошланғич тўлов 0 фоиз — йиллик 28 фоиз;
  • бошланғич тўлов 30 фоиз — йиллик 27 фоиз;
  • кредит муддати — 4 йил.