Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Тошкентдаги 35 та газ «заправка» фаолияти тикланди

Тошкент шаҳрида 3 февраль, жума куни 35 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси (АГТКШ) фаолияти қайта тикланди — рўйхат

Тошкент шаҳрида 3 февраль, жума куни 35 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси (АГТКШ) фаолияти қайта тикланди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

«АГТКШлар фаолиятидаги вақт чекловлари газ қувурларида босимнинг кўтарилиб боришига мос равишда ўзгартириб борилади», дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2023 йил 2 февралдан бошлаб маҳаллий ҳокимликлар томонидан тақдим этилган рўйхат асосида АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди. Қайд этилишича, уларнинг фаолият юритиш вақти ҳудудлар шароитидан келиб чиққан ҳолда ҳокимликлар билан келишилган тарзда амалга оширилади.