Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

«‘Иккинчи хотин’га ғамхўрлик қилинг», «Маҳрга техника сўранг» каби реклама баннерлари демонтаж қилинмоқда

Elmakon савдо белгисининг «‘Иккинч хотин’га ғамхўрлик қилинг», «Маҳрга техника сўранг» матнли реклама баннерлари олиб ташланди. Ушбу реклама баннерлари «Реклама тўғрисида»ги қонун талабларига, шунингдек, жамиятда ўрнатилган одоб-ахлоқ меъёрларига зид, ахлоқий ва ноўрин деб ҳисобланган

Фото: Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси электротехника товарлари савдоси билан шуғулланувчи Elmakon савдо белгисининг реклама кампанияси кенг жамоатчилик ўртасида кенг резонанс юзага келганлиги муносабати билан қуйидагиларни эълон қилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида Elmakon савдо белгиси ўз хизматлари учун «‘Иккинч хотин’га ғамхўрлик қилинг», «Маҳрга техника сўранг» матнли реклама баннерларини жойлаштирган.

Фото: Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

Қўмита баёнотида ушбу реклама баннерлари «Реклама тўғрисида»ги қонун талабларига, шунингдек, жамиятда ўрнатилган одоб-ахлоқ меъёрларига зид, ахлоқий ва ноўрин деб ҳисобланган.

Шу муносабат билан Elmakon компаниясига шу каби мазмундаги реклама баннерларини олиб ташлаш топширилиб, айни пайтда барча реклама баннерлари олиб ташлани таъкидланди.

Фото: Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

«Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси реклама мазмунини мониторинг қилишда давом этади ва реклама берувчилар томонидан номақбул реклама жойлаштирилишининг олдини олиш чораларини кўради», дейилади хабарда.