Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Тадбиркорлар ўзларининг фаолиятидаги текширувлар юзасидан маълумот олиши мумкин

Тадбиркорлар ўзларининг фаолиятидаги текширувлар юзасидан маълумот олиши учун «Ягона давлат назорати» ахборот тизими ишга туширилди. Тадбиркорлик субъектлари текширув ҳақидаги маълумотларни Telegram’даги @tekshiruvinfo_bot орқали ёки SMS тарзида 4064 қисқа рақамга СТИР рақамини юбориш орқали билиб олиши мумкин

Тадбиркорлар ўзларининг фаолиятидаги текширувлар юзасидан маълумот олиши мумкин. Бу ҳақда бизнес-омбудсман матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бу бўйича «Ягона давлат назорати» ахборот тизими ишга туширилган. Ахборот тизими орқали тадбиркорлар учун қуйидаги имкониятлар яратилди:

  • ўз фаолиятида ўтказилган ёки ўтказилиши режалаштирилган текширувлар тўғрисидаги маълумотни интернет тармоғи ва мобил иловалардан, Telegram-бот ва SMS-хабар тарзида олиш;
  • ҳар бир текширув юзасидан текширувни ўтказган назорат органлари ходимларининг хатти-ҳаракатларига баҳо бериш, ғайриқонуний ҳаракатлар, жумладан коррупция ҳолатлари ҳақида шикоят бериш;
  • текширувларни рўйхатга олиш китобини электрон форматда тўлдириш.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари текширув ҳақидаги маълумотларни Telegram’даги @tekshiruvinfo_bot орқали ёки SMS тарзида 4064 қисқа рақамга СТИР рақамини юбориш орқали билиб олиши мумкин.

Бизнес-омбудсман, шунингдек, тадбиркорлардан ‘Ягона давлат назорати’ ахборот тизимидан рўйхатдан ўтиб, назорат қилувчи органлар ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари аниқланган ҳолатлар юзасидан мурожаат қилишни сўради.

Аввалроқ Марказий банк молиявий саводхонлик йўналишида IT-Park билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолагани ҳақида хабар берилганди. Меморандумда аҳоли ва тадбиркорлар молиявий саводхонлигини ошириш таълим дастурлари, тадбирлари ва лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган.