Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистондан 100 млн сўмгача бўлган заргарлик буюмларини божхона декларациясисиз олиб чиқишга рухсат этилади

2023 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистондан қиймати 100 млн сўмгача бўлган заргарлик буюмларини божхона декларациясини тўлдирмасдан олиб чиқиш мумкин бўлади. Шунингдек, 2026 йил 1 январга қадар марварид, олмос, қимматбаҳо ва ярим қимматбахо тошларга импорт божхона божлари 0 фоиз этиб белгиланади

Ўзбекистондан қиймати 100 миллион сўмгача бўлган заргарлик буюмларини божхона декларациясини тўлдирмасдан олиб чиқиш мумкин бўлади. Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, 2023 йил 1 февралдан бошлаб:

  • резидент ва норезидент жисмоний шахсларга — қиймати 100 миллион сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, 100 миллион сўм ва ундан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга;
  • заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ЯТТларга — заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда, маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритмасдан Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига тижорат мақсадларида олиб чиқишга рухсат этилади.

Шунингдек, 2023 йил 1 февралдан бошлаб аффинаж корхоналари ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар қуйидаги ҳолларда махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилиш учун лицензия олиш мажбуриятидан озод этилади:

  • қимматбаҳо металларни ва таркибида қимматбаҳо металлари мавжуд бўлган хомашёни божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштиришда;
  • божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган қимматбаҳо металлар ва таркибида қимматбаҳо металлари мавжуд бўлган хомашёни қайта ишлаш маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишда;

Бундан ташқари, 2026 йил 1 январга қадар марварид, олмос, қимматбаҳо ва ярим қимматбахо тошларга импорт божхона божлари 0 фоиз этиб белгиланади.