Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

БТМ Бош ассамблеяси 2023 йил бюджетини тасдиқлади

БМТ Бош ассамблеясининг 2022 йилдаги энг сўнгги йиғилишида 2023 йилнинг 3,4 млрд долларлик бюджети тасдиқланди. Қайд этилишича, бюджет овоз беришсиз қабул қилинган

Фото: Reuters

БМТ Бош ассамблеяси 2022 йилнинг сўнгги йиғилишида 2023 йил учун 3,4 миллиард доллар миқдоридаги бюджет тасдиқланди. Бу ҳақда «Коммерсант» хабар берди.

Қайд этилишича, Бош ассамблея раисининг матбуот котиби  БМТ бешинчи қўмитаси тасдиқлагани боис, бюджет овоз беришсиз қабул қилинди.

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш октябр ойида 3,22 млрд доллар (кейинчалик 3,4 млрд долларгача ошириш кўзда тутилган) бюджет лойиҳасини тасдиқлаш учун киритганди, деб ёзди ташкилот сайти.

2022 йилда БМТ бюджети 3,1 миллиард долларни ташкил этди. Жорий йилда БМТга мунтазам бадални 193 мамлакатдан 140 таси тўлади, шу жумладан Россия томонидан мунтазам бадаллар киритилди. Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Вершинин декабрь ойида санкциялар БМТга ҳисса қўшишда қийинчиликлар туғдираётганини, бироқ Россия бу мажбуриятларни бажарган ва бажаришда давом этишини маълум қилган.