Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 11ноябр · Чоршанба
USD 11 974,02 ▼ −20,08 EUR 13 432,46 ▲ +12,26 RUB 144,58 ▼ −1,21 GBP 16 076,32 ▼ −11,37
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Криштиану Роналду — «Ан Наср» футболчисига айланди

Португалиялик футболчи Саудия Арабистони клуби билан 2025 йил ёзигача мўлжалланган битим имзолади. Унинг маоши йилига 75 млн доллар бўлади. Тижорат тўловлари, элчи сифатидаги вазифасидаги даромадлари билан қўшиб ҳисоблаганда футболчи йилига 200 млн доллар олади

«Ан Наср» Криштиану Роналду трансферини эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Қайд этилишича, 37 ёшли ҳужумчи Саудия Арабистони клуби билан 2025 йил ёзигача мўлжалланган битим имзолади. Бу орқали у дунёда энг кўп маош олувчи футболчига айланди.

Португалиялик маоши йилига 75 миллион доллар бўлади. Тижорат тўловлари, элчи сифатидаги вазифасидаги даромадлари билан қўшиб ҳисоблаганда футболчи йилига 200 миллион доллар олади.

Эслатиб ўтамиз, «Ан Наср»да Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ўйнайди.