Ишметов Ўзбекистон молия вазирлигидан кетди, дея ҳабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг тегишли фармони имзоланди. Фармонга кўра, Тимур Аминджанович Ишметов Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси молия вазири лавозимидан озод этилган.
Маълумот учун, Тимур Ишметов 2020 йилнинг февраль ойида Ўзбекистон молия вазири лавозимига тайинланганди. У 2019 йилнинг майидан буён ушбу тизимда фаолият юритиб келаётганди.


