Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Руминияда ишламоқчи бўлган фуқароларни танловга таклиф қилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Руминияда қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролардан қуйидагилар талаб қилинади.
- 25-45 ёш бўлиши;
- рус ёки инглиз тилини билиши;
- қурилиш соҳасида 3 йиллик иш тажрибаси;
- архитектура-қурилиш чизмаларини билиши;
- судланмаган бўлиши.
Мутахассисликни тасдиқловчи диплом ёки сертификат тақдим этилиши шарт.
- Ҳафтасига 40-48 соат иш (қўшимча иш ҳажми учун ҳақ тўланади).
- Ойлик маош – 720 АҚШ долларидан бошланади (нетто, солиқсиз иш ҳақи).
Қуйидаги харажатлар иш берувчи томонидан қопланади:
- Ўзбекистондан Руминияга авиачипта;
- Руминия ишчи визаси ва ишлаш рухсатномаси;
- ётоқхона;
- бир маҳал овқат (тушлик);
- тиббий ва бошқа суғурталар;


