Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда «Вкусно – и точка» фаст-фудлар тармоғини очади

«Вкусно – и точка» — Россияда McDonald’s ўрнида очилган тез овқатланиш тармоғи ҳисобаланди. McDonald’sнинг русча аналоги МДҲнинг бошқа мамлакатларининг бозорига кириб боришини режалаштирмоқда

Фото: ТАСС

Россиянинг «Вкусно – и точка» тез овқатланиш тармоғи ўз бредини МДҲ мамлакатлари, шунингдек, McDonald’s мавжуд бўлмаган бошқа хорижий мамлакатлар бозорига чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда компания бош директори Олег Пароев «ТАСС»га маълум қилди.

«Агар биз McDonald’s мавжуд бўлмаган мамлакатлар ҳақида гапирадиган бўлсак, биз уларни кўриб чиқишдан мамнунмиз. Агар МДҲ давлатлари ҳақида гапирадиган бўлсак, булар Арманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон», – деди Пароев.

Тармоқ эгаси Александр Говор янги бозорларга чиқиш франчайзингни сотиш орқали амалга оширилишини қўшимча қилди. Унинг таъкидлашича, бошқа мамлакатларга киришдан олдин бренд етказиб бериш ва логистика узлуксизлигини таъминлашни режалаштирган.

Аввалроқ Россиянинг Broniboy курьерлик етказиб бериш хизмати Ўзбекистон бозорига кириб, ўз фаолиятини Тошкентда бошлагани ҳақида хабар берилганди.