Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистон 11 ойда қиймати 3,2 млрд долларлик озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилган

Ўзбекистон январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 109 та давлатдан қиймати 3,2 млрд долларлик озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилган. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 38,6 фоизга ошган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 109 та давлатдан қиймати 3,2 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилган.

Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 38,6 фоизга ошган.

2022 йилнинг 11 ойида озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:

  • Қозоғистон – 36,6 фоиз
  • Россия – 24,1 фоиз
  • Бразилия – 13,9 фоиз
  • Беларусь – 4,2 фоиз
  • Покистон – 1,8 %
  • Эквадор – 1,6 %
  • Ҳиндистон – 1,6 %
  • Хитой – 1,4 %
  • Туркия – 1,4 %
  • Индонезия – 1,4 %
  • Бошқа давлатлар – 12 %