Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 11ноябр · Чоршанба
USD 11 974,02 ▼ −20,08 EUR 13 432,46 ▲ +12,26 RUB 144,58 ▼ −1,21 GBP 16 076,32 ▼ −11,37
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Utair авиакомпанияси Самарадан Самарқандга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди

Россиянинг Utair авиакомпанияси Самарадан Самарқандга тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўяди. Рейслар ҳафтасига бир марта Boeing 737 йўловчига мўлжалланган самолётларда амалга оширилади

Фото: Samru

Utair авиакомпанияси Самарадан Самарқандга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда Samru хабар берди.

Маълум қилинишича, биринчи рейс 16 январь кунига белгиланган. Рейслар ҳафтасига бир марта Курумоч аэропорти орқали Boeing 737 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

Авиқатнов ҳафтада бир маротаба — душанба кунлари қуйидаги жадвал асосида (маҳаллий вақт билан) амалга оширилади:

  • Самарадан жўнаб кетиш — 13:20, Самарқандга келиш — 17:20;
  • Самарқанддан жўнаб кетиш — 18:20, Самарага келиш — 20:20.