Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 11ноябр · Чоршанба
USD 11 974,02 ▼ −20,08 EUR 13 432,46 ▲ +12,26 RUB 144,58 ▼ −1,21 GBP 16 076,32 ▼ −11,37
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Tesla 2023 йилда айрим ходимларини ишдан бўшатилишини эълон қилди

Компания 2023 йилнинг дастлабки чорагида янги ишчиларни ишга олишни вақтинча тўхтатади. Шунингдек, айрим ходимларни ишдан бўшатади

Фото: Tesla

Tesla компанияси 2023 йилда янги ишчиларни олишни тўхтатади ва айрим ходимлар билан хайрлашади. Бу ҳақда Elektrek хабар берди.

Қайд этилишича, компания энди янги ишчиларни ёллашни тўхтатди ва жамоалар биринчи чоракда баъзи одамларни ишдан бўшатишлари керак. Шунингдек, янги ходимларни ишга олишга мораторий жорий этилмоқда. Ишдан бўшатиш қайси бирликларга таъсир қилиши номаълум.

Шу билан бирга, Тесла автомобиль ишлаб чиқаришни фаол равишда оширмоқда ва бир вақтнинг ўзида бир нечта янги лойиҳалар устида ишламоқда. Буларнинг барчаси ишчи кучини талаб қилади.

Teslа ўтган чоракда рекорд миқдордаги электромобилларини етказиб берганига қарамай, компания акциялари нархи жорий йилда тахминан 65 фоизга, биргина декабрь ойида эса 22 фоизга тушди.