Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Британия мудофаа ҳаражатларини 1 млрд фунтга оширмоқчи

Мамлакат ҳозирда мудофаага қанча сарфлагани очиқланди

Буюк Британия мудофаа харажатлари бир миллиард фунтга оширмоқчи. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

Қайд этилишича, мудофаа вазири Бен Уоллес қуролланишга сарфланадиган харажатларни оширишни таклиф қилган. Бу эса молия вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланган. Мамлакат 2024-2025 йилларда Буюк Британия мудофаа вазирлиги бюджети қисқаришига йўл қўймаслик учун уни 48,6 миллиард фунт стерлингдан 50,1 миллиард фунт стерлинггача оширишни режалаштирган.

Шунингдек, ғазначилик вазири Жереми Хант келаси баҳорда мудофаа харажатлари ошишини эълон қилиши кутилмоқда. Бюджетнинг ўсиши ўтган йили мудофаа харажатларини кўпайтириш учун қаттиқ ҳаракат қилган Бен Уоллеснинг ғалабаси сифатида қаралади.