Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Илон Маск икки йил ичида Tesla акцияларини сотмаслигини маълум қилди

Қайд этилишича, октябрь ойида миллиардер компаниянинг 5-10 миллиард доллар миқдоридаги акцияларини қайтариб сотиб олиш масаласини директорлар кенгашида муҳокама қилган

Фото: Reuters

Америкалик бизнесмен Илон Маск икки йил ичида Tesla акцияларини сотишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Қайд этилишича, Маск журналистлар билан суҳбатида компания акцияларини ҳар қандай шароитда ҳам сотмаслигини маълум қилган.

Аввалроқ Маск Tesla акцияларни сотмоқчи эмаслигини айтган эди. Бироқ, у ваъдаларини бажармади. У қимматли қоғозларни сотишдан 3,58 миллиард доллар тўплаганини эълон қилганди.

Бундан ташқари, Tesla раҳбари, агар иқтисодиётдаги вазият яхшиланса, компания акцияларини қайтариб сотиб олишни маъқуллашга тайёрлигини айтди. Октябрь ойида миллиардер компаниянинг 5-10 миллиард доллар миқдоридаги акцияларини қайтариб сотиб олиш масаласини директорлар кенгашида муҳокама қилингани, аммо бу борада қарор қабул қилинмагани ҳақида хабар берган эди.

22 декабрь куни Нью-Йоркдаги қўшимча савдоларда Tesla акциялари 1,1 фоизга ошди. Йил бошидан буён уларнинг қиймати 64,4 фоизга камайди.